Қиличбозларимиз Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлашди

Бугун Япониянинг Токио шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати старт олди. Мазкур мусобақада келаси йили айнан ушбу шаҳарда ўтадиган навбатдаги Олимпия ўйинларига йирик лицензион очколар ўйналади.

Регламентга кўра, бугунги кун дастурида эркаклар ўртасида рапира ва аёллар ўртасида сабля йўналиши бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади. Осиё чемпионатида жами 11 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Бугунги кун дастури бўйича 3 нафар саблячимиз Севинч Исмоилова, Зайнаб Дайибекова ҳамда Яна Обинцева ғолиблик учун жанг қилишади.

Мазкур Осиё чемпионатидаги иштирок этувчи таркибимиз қуйидагича:
Шерзод Мамутов – сабля
Пазилбек Генжебаев – сабля
Севинч Исмоилова – сабля
Зайнаб Дайибекова – сабля
Яна Обвинцева – сабля
Роман Александров – шпага
Жавоҳирбек Нурматов – шпага
Файзулла Алимов – шпага
Олег Соколов – шпага
Малика Ҳакимова – шпага
Яна Алборова – рапира

13 Iyun, 2019|Янгиликлар|