Ўзбекистон фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилишга даъвогарлик қилмоқда

Пойтахтимизда “Ҳумо арена” кўп тармоқли муз саройининг барпо этилиши энг йирик спорт мусобақаларини қабул қилиш имкониятини яратмоқда. Ушбу аренада кўплаб спорт турларида жаҳон чемпионати каби нуфузли мусобақаларни юқори савияда ўтказиш мумкин.

Юртимизда қишки спорт турларини ривожлантириш ва уларни аҳоли орасида янада оммалаштириш мақсадида қатор истиқболли ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон 2022 йили фигурали учиш бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатини қабул қилиш ниятида. Бу борада Халқаро конькичилар иттифоқига расмий ариза топширилган ва Ўзбекистон бу борада айни пайтда якка даъвогар бўлиб турибди.

Мусобақа 2022 йилнинг 7-13 март кунлари “Ҳумо арена” муз саройида ўтказилиши режалаштирилган.

12 Iyun, 2019|Янгиликлар|