Ўзбекистон ОТЖ Миср ОТЖни иккинчи бор мағлуб этди

Келаси йилнинг январь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига қизғин ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Миср ОТЖга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. Наманганда кечган мазкур беллашув аввалгисидан анча қизиқарли кечди.

Миллий терма жамоадаги акаларининг кетидан ОТЖ ҳам футбол мухлисларига ғалаба завқини улашишда давом этдилар. Рақибларидан ҳар томонлама устун бўлган ҳамюртларимиз бу гал 3:2 ҳисобида устун келишди. Дастлаб биринчи бўлимда Ислом Қобилов жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи таймда аввалги ўйин қаҳрамонлари Бобур Абдухолиқов ҳамда Азизжон Ғаниев яна бир мартадан зафар қучишди. Меҳмонлар эса бу голларга учрашув якунланиши арафасида 2 бор жавоб қайтаришди. Шу тариқа Любинко Друлович шогирдлари яна бир учрашувда чиройли ғалабага эришишмоқда.

Ўзбекистон ОТЖ – Миср ОТЖ – 3:2
11 июнь, Наманган, «Марказий» стадиони.
Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Иброҳим Исмоилов (барчаси Ўзбекистон).

Голлар: Исломжон Қобилов 17 пенальти, – 1:0. Азизжон Ғаниев 58, – 2:0. Бобур Абдихолиқов 66, – 3:0. Аҳмад Ёсир 82, – 3:1, Муҳаммад Абдулсалом 90+4, – 3:2.

Ўзбекистон ОТЖ: 1.Умид Эргашев, 2.Ислом Қобилов, 5.Дилшод Саитов, 6.Азиз Ғаниев (4.Абдулла Абдуллаев, 90+2), 7.Шароф Муҳитдинов, 8.Нурилло Тўхтасинов (17.Жасур Жалолиддинов, 83), 10.Бобур Абдихолиқов (9.Асадбек Собиржонов, 70), 11.Миржаҳон Мираҳмадов (13.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 90), 14.Аброр Исмоилов, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 22.Санжар Қодирқулов (3.Аббос Ғуломов, 75)
Захира: 12.Низомиддин Зиёвуддинов, 21.Умид Ҳамроев, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азиз Амонов, 18.Ҳусниддин Алиқулов, 19.Илҳом Алижонов, 23.Ойбек Бозоров

Миср ОТЖ: 23.Муҳаммад Собҳи, 2.Карим Яҳё (25.Аҳмад Саид, 46), 4.Осама Жалол, 6.Муҳаммад Собир (3.Муҳаммад Айман, 73), 8.Носир Маҳер, 11.Мустафо Муҳаммад, 17.АҲмад Рамазон, 18.Муҳаммад Содиқ (5.Муҳаммад Абдулсалом, 31), 19.Аммар Ҳамди, 22.Салаҳ Муҳсин, Муҳаммад Ғанан.
Захира: 1.Омар Валил, 16.Омар Салаҳ, 20.Имом Ашур, 7.Аҳмад Юсуф, 10.Аҳмад Ёсир, 14.Аҳмад Ҳамди, 15.Шериф Реда, 24.Носир Манси, 9.Омар Холид, 12.Акрам Тавфиқ.

12 Iyun, 2019|Янгиликлар|