Қиличбозлик бўйича “Олимпия умидлари” халқаро турнири ўтказилмоқда

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича “Олимпия умидлари” номли халқаро мусобақа старт олди. 2005 йил ва ундан кейин туғилган ўсмрилар ўртасидаги мазкур турнирда Қозоғистон ва Тожикистондан ташриф буюрган ёш спортчилар ҳам баҳс олиб боришмоқда.

Мусобақанинг биринчи кун дастурида шпага қуроли бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Бугун турнир доирасида рапира йўналишида беллашувлар ўтказилиши белгилаб қўйилган бўлса, саблячилар баҳси 12 июнь санасига белгиланган. Эътиборингизга шпага қуролида ўтказилган беллашувларнинг ғолиб ва совриндорлар рўйхатини ҳавола қиламиз:

Йигитлар:
1. Богдан Лукин (Козоғистон)
2. Георгий Тинников (Қозоғистон)
3. Ҳумоюн Усмонов (Андижон)
3. Сарвар Исломов (Навоий)

Қизлар
1. Азиза Ҳамидова (Бухоро)
2. Рисолат Юсупова (Тошкент ш.)
3. Дилноз Муртазоева (Қорақалпоғистон)
3. Алия Альбекова (Тошкент ш.)

11 Iyun, 2019|Янгиликлар|