Кураш бўйича халқаро турнирнинг барча ғолиб ва совриндорлари аниқланди

8-10 июнь кунлари Бухоро шаҳри кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган Боҳоуддин Нақшбанд халқаро хотира турнирига мезбонлик қилди. 3 кун давом этган турнирда 20 га яқин мамлакатдан 100 дан зиёд полвонлар иштирок этишди. Кеча мусобақанинг иккинчи кун доирасида ҳам бир қатор вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқлаб олинди.

 

Қувонарлиси, ушбу кун баҳсларида ҳам терма жамоамиз вакиллари ўзларининг нималарга қодир эканликларини кўрсатиб, барча бош совринларни юртимизда олиб қолишди. Эътиборингизга мусобақанинг сўнгги кунида шоҳсупага кўтарилган курашчилар рўйхатини ҳавола қиламиз:

-73 кг:
1. Ўрол Содиқов (Ўзбекистон)
2. Муҳаммад Темиров (Туркманистон)
3. Маъруф Ғайбуллаев (Ўзбекистон)
3. Зарафшон Темиров (Тожикистон)

-81 кг:
1. Сарвар Шомуродов (Ўзбекистон)
2. Омид Тазтак (Эрон)
3. Ҳақназар Назаров (Тожикистон)
3. Мадиёр Эркинов (Ўзбекистон)

+100 кг:
1. Муҳсин Ҳисомиддинов (Ўзбекистон)
2. Дадахон Қурбоналиев (Тожикистон)
3. Болтабой Болтаев (Ўзбекистон)
3. Ахан Фароуш (Эрон)

-63 кг:
1. Шаҳноза Бозорова (Ўзбекистон)
2. Суҳанобону Шайх (Ҳиндистон)
3. Зарнигор Одилова (Ўзбекистон)
3. Чиа Лин Лиу (Хитой Таипейи)

-78 кг:
1. Покизахон Камолиддинова (Ўзбекистон)
2. Мереке Айала (Қозоғистон)
3. Садоқат Тўраева (Ўзбекистон)
3. Чиа Жинг Као (Хитой Таипейи)

11 Iyun, 2019|Янгиликлар|