Кураш бўйича халқаро мусобақанинг дастлабки ғолиблари аниқланди

Бухоро шаҳридаги “Бухоро” спорт комплексида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Баҳоуддин Нақшбанд хотирасига халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Кечаги беллашувлар мобайнида эркаклар ўртасида -60, -66, -90, -100 ва аёллар ўртасида -52 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқлаб олинди. Биринчи кун якуни бўйича полвонларимиз 4 та олтин. 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришди. Эслатиб ўтамиз, мусобақа катта соврин жамғармасига эга бўлиб, унда ғолиб чиққан курашчи 3 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофотига эга бўлади. Эътиборингизга кечаги дастурда ғолиб ва совриндор бўлган курашчилар рўйхатини ҳавола қиламиз:

-60 кг:
1. Чори Зоиров (Ўзбекистон)
2. Аманхан Оскенбаев (Қозоғистон)
3. Меърожиддин Чақмор (Афғонистон)
3. Фурқат Маъруфжонов (Ўзбекистон)

-66 кг:
1. Жаъфар Фирузободий (Эрон)
2. Миржон Тўхтаев (Ўзбекистон)
3. Шуайб Муҳаммадюсуф (Афғонистон)
3. Қобулжон Аҳмедов (Ўзбекистон)

-90 кг:
1. Шермуҳаммад Жандриев (Ўзбекистон)
2. Жамалбек Асилбекули (Қирғизистон)
3. Нурислом Идрисов (Қирғизистон)
3. Муҳаммадали Шамсиддинов (Ўзбекистон)

-100 кг:
1. Эркин Дониёров (Ўзбекистон)
2. Ҳамед Рашидий (Эрон)
3. Алмаз Шакаров (Қозоғистон)
3. Элбек Абдуллаев (Ўзбекистон)

-52 кг:
1. Гулнор Сулаймонова (Ўзбекистон)
2. Чиа-Вен Соу (Хитой Таипейи)
3. Ойсулув Абдумаликова (Ўзбекистон)
3. Элиза Абдуқодирова (Қирғизистон)

Қолган вазн тоифасидаги беллашувлар ва мусобақанинг ёпилиш маросими бугун бўлиб ўтади.

10 Iyun, 2019|Янгиликлар|