Ўзбекистон ОТЖ мисрлик тенгқурларини мағлубиятга учратди

Келаси йили Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи ОЧга тайёргарлик кўраётган футбол бўйича Ўзбекистон ОТЖ бугун мисрлик тенгқурларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Республикамизнинг барча ҳудудларига катта футбол ҳавосини улашиш учун ушбу баҳс Андижондаги «Соғлом авлод» стадионида ўтказилди. Ўйин ҳамюртларимизнинг устунлигида ўтди ва бу учрашув сўнгида таблодаги рақамларда ҳам акс этди. 32-дақиқада Бобур Абдухолиқов ҳисобни очган бўлса, ҳакам томонидан асоссий вақтга қўшиб берилган иккинчи дақиқада Азизжон Ғаниев ўйинга мантиқий якун ясаб берди. Шу тариқа учрашув Любинко Друлович шогирдларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўзбекистон ОТЖ – Миср ОТЖ – 2:0
9 июнь 2019 йил. Андижон. «Соғлом Авлод» стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Акмал Раҳимов.

b Бобир Абдихолиқов 32, – 1:0. Азиз Ғаниев 90+2, – 2:0.

Ўзбекистон ОТЖ: 1.Умид Эргашев, 2.Ислом Қобилов, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Дилшод Саитов, 8.Нурилло Тўхтасинов (23.Ойбек Бозоров, 85), 10.Бобир Абдихолиқов (7.Шароф Муҳитдинов, 74), 11.Миржаҳон Мираҳмадов (13.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 90+1), 15.Ойбек Рустамов (6.Азиз Ғаниев, 62), 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 22.Санжар Қодирқулов (9.Асад Собиржонов, 90+3)
Захира: 12.Низомиддин Зиёвуддинов, 21.Умид Ҳамроев, 3.Иброҳим Йўлдошев, 14.Аброр Исмоилов, 16.Азиз Амонов, 17.Жасур Жалолиддинов, 18.Ҳусниддин Алиқулов,

Миср ОТЖ: 1.Салаҳ Омар, 4.Жалал Осама (15.Реда Шериф, 46), 5.Абдул Салом Муҳаммад, 6.Собир Маҳмуд, 8.Моҳир Носир (14.Ҳамди Аҳмад, 66), 11.Муҳаммад Мустафо (24.Манси Носир, 76), 12.Тавфиқ Акром, 17.Рамазон Аҳмад, 18.Собир Муҳаммад (3.Айман Аҳмад, 82), 19.Ҳамди Аммар (9.Холид Омар, 90+1), 20.Ашур Имом (10.Ёсир Аҳмад, 46).
Захира: 1.Воил Омар, 23.Собҳи Муҳаммад, 2.Яҳё Карим, 7.Юсуф Аҳмад, 21.Муҳаммад Ғанам, 5.Саид Аҳмад.

Огоҳлантиришлар: Илҳом Алижонов 70, Миржаҳон Мираҳмадов 88.

Энди 11 июнь куни Олимпия терма жамоамиз Наманганда Миср терма жамоасига қарши яна бир ўртоқлик ўйинида иштирок этади.

9 Iyun, 2019|Янгиликлар|