Акбар Жўраев даст кўтариш бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Фижининг Сува шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Мусобақанинг ушбу кун дастурида ҳамюртимиз Акбар Жўраев (-109 кг) ўз иштирокини олиб бормоқда.

Айни пайтга келиб даст кўтариш машқи бўйича натижалар маълум. Қувонарлиси, полвонимиз 182 килограмм натижа қайд этиб, ушбу йўналиш бўйича олтин медални нақд қилиб қўйди.

Ҳозирда силтаб кўтариш машқи давом этмоқда. Биринчи машқ якуни бўйича юртдошимиз энг яқин таъчибқисини 7 килогарммга ортда қолдирмоқда. Ҳамюртимизга омад тилаб қоламиз.

7 Iyun, 2019|Янгиликлар|