Бугун таэквондо бўйича Рим Гран-приси старт олади

Бугун Италиянинг Рим шаҳрида таэквондо бўйича мавсумнинг биринчи Гран-приси старт олади. Ушбу статусдаги мусобақа йил давомида 3 бор ва йил охирида энг сара таэквондочилар ўртасида якуний Гран-при тарзида ўтказилади.

Римдаги турнирда 5 нафар таэквондочимиз баҳс олиб бориши белгилаб қўйилган. Бугунги кун дастурида эса аёллар ўртасида -67 килогармм вазн тоифасида Нигора Турсунқулова даянга чиқади. Ҳамюртимизнинг дастлабки даврадаги рақибаси украиналик Татьяна Тетеревятникова бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Гран-при мусобақаси Токио Олимпиадасига лицензион очко тақдим этувчи турнирлар сарасига кириб, унда рейтингдаги энг кучли 32 спортчиларгина иштирок эта олиши мумкин. Мусобақа ғолиби Олимпиада рейтинги учун 40 очкога эга бўлади.

7 Iyun, 2019|Янгиликлар|