Енгил атлетикачиларимиз Хитой Гран-присида олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди

Айни кунларда Хитойнинг Цзян Цзинь ва Цзюлунпо шаҳарларида енгил атлетика бўйича Осиё Гран-при турнири бўлиб ўтмоқда. Айни пайтга келиб, мусобақанинг биринчи босқич беллашувлари якунланди. Қувонарлиси, ушбу мусобақада иштирок этаётган 3 иштирокчимиздан 2 нафари босқични медаль билан якунлашди. Баландликка сакраш баҳсида Надия Дусанова 1.89 метр натижа билан олтин медални қўлга киритган бўлса, Руслан Қурбонов уч ҳатлаб сакраш секторида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. 100 метрга югуриш беллашувида эса Нигина Шарипова тўртинчи натижани қайд этган. Регламентга кўра 7 июнь куни Гран-прининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади. Батафсил:

Баландликка сакраш, аёллар
1. Надия Дусанова – 1.89 метр
2. Надежда Дубовитская (Қозоғистон) – 1.86
3. Ван Цуейи (Хитой) – 1.83

Уч ҳатлаб сакраш, эркаклар
1. Фан Яоцин (Хитой) – 17.17 метр
2. Цу Чиалон (Хитой) – 16.72
3. Руслан Қурбонов – 16.33

100 метр, аёллар.
1. Ольга Сафронова (Қозоғистон) – 11.54 секунд
2. Кристина Кнотт (Филиппин) – 11.62
3. Ле Ту Чинх (Вьетнам) – 11.71
4. Нигина Шарипова – 11.79

5 Iyun, 2019|Янгиликлар|