Барча йўллар Римга олиб боради ёхуд таэквондочиларимиз Апеннин ярим оролига жўнаб кетишди

7-9 июнь кунлари Италиянинг Рим шаҳри таэквондо бўйича Гран-при сериясига кирувчи навбатдаги мусобақага мезбонлик қилади. Токио Олимпиадасига лицензион очко берувчи мазкур мусобақада ҳамюртларимизнинг ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

Терма жамоамиз вакиллари бугун Апеннин ярим оролига йўл олишди. Рим Гран-присида 5 нафар таэквондочимиз олтин медаль ва Манчестердаги омадсизлик тасодиф эканини исботлаш учун жанг қилишади. Жамоамиз таркиби қуйдагича:

-58 кг: Улуғбек Рашитов
– 80 кг: Никита Рафалович
-80 кг: Максим Рафалович
-67 кг: Нигора Турсунқулова
+67 кг: Светлана Осипова

4 Iyun, 2019|Янгиликлар|