Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига йўл олди

10-19 июнь кунлари Голландиянинг Хертогенбос шаҳри камондон отиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши ҳақида хабар берган эдик. Ушбу мусобақада иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси кеча тунда Европага йўл олди.

Ҳамюртларимиз айни пайтда Туркиянинг Анталья шаҳрида бўлиб туришибди. Режага кўра, бу ерда 3 кунлик сўнгги ўқув-машғулот йиғини ўтказилади ва шундан сўнг 7 июнь куни Голландияга йўл олишади. Жаҳон чемпионатида қуйидаги спортчиларимиз иштирок этишади:

Зокиржон Ғофуров
Жамшид Содиқов
Абдулбори Алавиддин
Мунира Нурманова
Зиёдахон Абдусатторова
Анастасия Солдатенко

4 Iyun, 2019|Янгиликлар|