Каратэчиларимиз Хитойдаги Премьер лига турнирида иштирок этишади

7-9 июнь кунлари Хитойнинг Шанхай шаҳрида каратэ бўйича Премьер лига туркумига кирувчи йирик мусобақа бўлиб ўтади. Жаҳон рейтингининг юқори ўринларида турувчи спортчилар иштирокидаги мазкур турнирда терма жамоамиз вакиллари ҳам қатнашадилар. Премьер-лига мусобақаси келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколарини тақдим этгани учун ҳам сайёрамизнинг энг кучли каратэчиларини ўзида жамлайди. Шанхай Премьер-лигасида қатнашувчи таркибимиз қуйидагича:

-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-67 кг: Санжар Абдукаримов
-75 кг: Достонбек Отаболаев
-50 кг: Баҳринисо Бабаева

3 Iyun, 2019|Янгиликлар|