“Ҳумо арена”да хоккей бўйича халқаро мусобақа старт олди

Пойтахтимизда қад ростлаган “Ҳумо арена” спорт комплексида хоккей бўйича халқаро мусобақа бошланди. 2008 йилгача туғилган болалар ўртасида ўтказилаётган мазкур турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Латвиядан жами 5 жамоа ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

Бугун мазкур турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон хоккей федерацияси раҳбарияти сўзга чиқиб, мусобақанинг юртимизда хоккейни ривожлантиришдаги аҳамияти ва унинг юқори савияда ташкиллаштирилганига алоҳида урғу бериб ўтишди.

 

Регламентга кўра, мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Ташкент сити” ва “Бинокор” жамоалари бугун 2 тадан баҳс олиб боришди. Кун якуни бўйича “Бинокор” ҳар иккала учрашувда ғалаба қозониб, етакчиликни қўлга олди. Батафсил:

“Ташкент сити” – “Алға” (Қирғизистон) 1:2
“Қайсар” (Қозоғистон) – “Бинокор” 1:12
“Ташкент сити” – “Бинокор” 1:4

Бугун “Қайсар” ва “Алға” жамоаларини мағлубиятга учратган Латвиянинг “Рига” жамоаси ҳисобида ҳам 2 та ғалаба мавжуд. Эртага икки етакчи “Бинокор” ҳамда “Рига” жамоалари ўртасидаги беллашув куннинг марказий учрашуви бўлиши шубҳасиз.

2 Iyun, 2019|Янгиликлар|