Ёш енгил атлетикачиларимиз халқаро мусобақада умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди

29-30 май кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида енгил атлетика бўйича “Eurasian Athletics Meeting U-20” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур турнирда иштирок этган терма жамоамиз вакиллари қайд этган юқори натижалари билан кўплаб мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлдилар.

Ёш атлетларимиз мусобақада 184 очко (10 та олтин, 7 та кумуш ва 3 та бронза) жамғариб, умумжамоа бўйича иккинчи ўринни қўлга киритишди. Бу борада мезбонлар жамоаси етакчилик қилди. Қозоғистонлик атлетлар 254 очко билан пешқадам бўлишди. Кучли учликни эса 115 очко тўплаган Тожикистон терма жамоаси якунлаб берди. Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақада, шунингдек, Беларусь, Қирғизистон ва Ҳиндистон терма жамоалари ҳам иштирок этишди.

Олтин медаль эгалари:
Ислом Сибагатуллин (уч ҳатлаб сакраш)
Рашид Содиқов (ядро улоқтириш)
Рашид Содиқов (диск улоқтириш)
Умиджон Ҳасанов (босқон улоқтириш)
Камила Ражабова (800 метр)
Маржона Баратова (3 000 метр)
Алина Яблокова (узунликка сакраш)
Регина Адашбаева (ядро улоқтириш)
Регина Адашбаева (босқон улоқтириш)
Эстафета (қизлар, 4х100 метр)

Кумуш медаль эгалари:
Маржона Баратова (1500 метр)
Хуршидабону Холлиева (110 метр тўсиқлар оша)
Рoксана Худоёрова (узунликка сакраш)
Рoксана Худоёрова (уч ҳатлаб сакраш)
Раҳмонжон Итолмасов (110 метр, тўсиқлар оша)
Раҳмонжон Итолмасов (400 метр, тўсиқлар оша)
Жавоҳир Нориев (узунликка сакраш)

Бронза медали эгалари:
Алина Яблокова (баландликка сакраш)
Азамат Тауров (100 метр)
Азамат Тауров (200 метр)

31 May, 2019|Янгиликлар|