Наманганда слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон очиқ кубоги бўлиб ўтмоқда

Шу кунларда Наманганда сув слаломида эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон очиқ кубоги беллашувлари бўлиб ўтмоқда. 24 май куни старт олган мусобақада Республикамизнинг 8 вилоятидан ташриф буюрган 120 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боряпти. Кеча ўтказилган беллашувлар ҳам ўзининг қизғин ва муросасизлиги билан ажралиб турди. Эътиборингизга турли йўналишлардаги ғолиблар рўйхатини ҳавола қиламиз:

Эркаклар ўртасида К1M қайиқда:
1-ўрин: Баркамол Мирзаҳамдамов (Наманган вилояти)

Эркаклар ўртасида каноэда:
1-ўрин: Алибек Темиргалиев (Тошкент шаҳри)

Каяк 1 тоифаси бўйича аёллар ўртасида:
1-ўрин: Олеся Гудкова (Тошкент шаҳри)

Аёллар ўртасида каноэда:
1-ўрин: Александра Фоменкова (Тошкент шаҳри)

С2 қайиғида каноэда эркаклар ўртасида:
1-ўрин: Тимур Болтабоев, Камрон Чахалов (Наманган вилояти)

Эркаклар ўртасида жамоавий беллашувларда К1х3 қайиғида қуйидаги натижа қайд этилди:
1-ўрин: Тошкент шаҳри

Каноэда С1х3 қайиғида жамоавий беллашувларда:
1-ўрин: Тошкент шаҳри

С2х3 қайиғида жамоавий беллашувларда:
1-ўрин: Самарқанд вилояти,

26 May, 2019|Янгиликлар|