Велотрек бўйича Ўзбекистон чемпионати қизғин давом этмоқда

Шу кунларда пойтахтимизда велотрек бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёш иштирокчилар ўз маҳоратларини намойиш этишмоқда.

Қизғин кечаётган беллашувларда ғолибликка асосий даъвогар саналган спортчиларимиз ўзларига билдирлиган ишончни оқлашмоқда. Эътиборингизга бир қатор йўналишларда ғолибликни қўлга киритган спортчиларимиз ва мусобақа жараёнидан фотолавҳаларни ҳавола қиламиз:

Йигтлар ўртасида скретч  йўналишида

1-ўрин: Ботир Исматов

Қизлар ўртасида скретч  йўналишида

1-ўрин: Янина Кускова

Йигитлар ўртасида жамовий спринт йўналишида

1-ўрин: Дмитрий Сирко, Умиджон Бахтиёров, Тимур  Абдуҳакимов

Қизлар ўртасида жамовий спринт йўналишида

1-ўрин: Янина Кускова, Мадина Кахарова

Мусобақа давом этмоқда

25 May, 2019|Янгиликлар|