Курашчиларимизнинг жаҳон рейтингидаги ўрни билан танишинг

Апрель ойи кўплаб спорт турлари қаторида спорт курашлари бўйича терма жамоамиз вакиллари учун ҳам муваффақиятли ўтди. Ушбу ойда ўтказилган қитъа биринчилигида шоҳсупага кўтарилган курашчиларимиз жаҳон рейтингидаги поғоналарини анча яхшилаб олишди. Бу аввало, олдинда кутиб турган йирик мусобақалар, хусусан, жаҳон чемпионатида қуръада қулайроқ жойдан ўрин эгаллаш имконини беради. Эътиборингизга айни пайтда спорт курашлари бўйича жаҳон рейтингининг кучли 10 талигида турган курашчиларимиз ҳақида маълумот берамиз:

Эркин кураш:
-70 кг:
1. Магомедрасул Газимагомедов (Россия)
10. Ихтиёр Наврўзов

-74 кг:
1. Заурбек Сидаков (Россия)
5. Бекзод Абдураҳмонов

Юнон-рим кураши:
-55 кг:
1. Элданиз Азизли (Озарбайжон)
2. Илҳом Баҳромов

-60 кг:
1. Виктор Сиобану (Молдавия)
7. Фируз Тўхтаев

-63 кг:
1. Степан Марянян (Россия)
2. Элмурат Тасмурадов

-77 кг:
1. Хьёнву Ким (Ж.Корея)
6. Билан Налгиев

-82 кг:
1. Эмраҳ Куш (Туркия)
6. Жалгас Бердимуратов

-87 кг:
1. Жан Беленюк (Украина)
10. Рустам Ассакалов

-97 кг:
1. Муса Эвлоев (Россия)
7. Жаҳонгир Турдиев

-130 кг:
1. Сергей Семёнов
5. Мўминжон Абдуллаев

Аёллар кураши:
-50 кг:
1. Юи Сусаки (Япония)
8. Даулетбике Яхшимуратова

Маълумот учун, ушбу рейтингнинг Токио Олимпиадасига таъсири йўқ. Спорт курашлари бўйича Олимпиада лицензиялари жаҳон чемпионати ва ундан кейин ўтказиладиган маълум турнирлар орқали қўлга киритилади.

24 May, 2019|Янгиликлар|