Наманганда слалом бўйича Республика очиқ кубоги бўлиб ўтади

23-26 май кунлари Наманганда слаломда эшкак эшиш бўйича Республика очиқ кубоги бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада юртимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрадиган спортчилар қатори қўшни мамлакат вакиллари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу Республика очиқ кубоги ёшлар тоифасида ўтказилиб, унда 1999 йил ва ундан кейин туғилган спортчилар иштирок этишади. Таъкидлаш жоиз, мазкур турнир орқали терма жамоа мураббийлари ёшлар терма жамоаси учун заҳира жамоасини саралаб олиш имкониятига ҳам эга бўладилар. Регламентга кўра, мусобақа махсус слалом, тезкор тушиш ва жамоавий йўналишда бўлиб ўтади.

21 May, 2019|Янгиликлар|