Оксана Чусовитинадан яна бир ажойиб натижа

Хитойнинг Чжаоцин шаҳри спорт гимнастикаси бўйича “FIG World Challenge Cup”нинг биринчи босқичига мезбонлик қилмоқда. Қувонарлиси, мусобақанинг таяниб сакраш секторида иштирок этган ҳамюртимиз Оксана Чусовитина яна бир бор шоҳсупага кўтарилди.

Чусовитина бугун ўзининг севимли йўналишида 14.350 балл жамғаришга муваффақ бўлди. Бу эса унга якунда кумуш медални тақдим қилди. Беллашувда олтин медаль хитойлик Ю Линминга насиб этган бўлса, малайзиялик Юэх Тан Ин кучли учликни якунлаб берди.

20 May, 2019|Янгиликлар|