Никита ЖЧни ғалаба билан бошлади

Манчестер шаҳрида давом этаётган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида терма жамоамиз вакилларининг иштироки давом этмоқда. Бироз аввал -74 кг вазн тифасида ҳамюртимиз Никита Рафалович дастлабки жангини ўтказди. Бенинлик Ростанд Кики билан баҳс олиб борган Никита 15:10 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги даврага йўл олди.

Афсуски, Мадинабону Маннопова (-49 кг) ва Зария Қосимова (-57 кг) иккинчи даврада имкониятни бой бериб, мусобақа билан эрта хайрлашишди.

17 May, 2019|Янгиликлар|