Истанбулда каратэ бўйича “А серия” мусобақаси старт олди

Бугун Туркиянинг Истамбул шаҳрида каратэ бўйича “А серия” туркмига кирувчи мусобақа старт олди. Токио Олимпиадаси учун рейтинг очколарини тақдим этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этади.

Регламентга кўра, бугун ката, 18-19 май кунлари эса кумитэ йўналиши бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақага энг оптимал таркиб билан йўл олди. Мусобақада иштирок этувчи ҳамюртларимиз билан танишинг:

Ката
Ҳамдамжон Шодибеков

Кумитэ, эркаклар:
-60 кг: Садриддин Сайматов
-60 кг: Бекзод Туйғунов
-67 кг: Санжар Абдукаримов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-75 кг: Жаҳоншоҳ Иброҳимов
-75 кг: Достонбек Отаболаев
+84 кг: Суҳроббек Рустамов

Аёллар:
-50 кг: Баҳринисо Бабаева
-55 кг: Севинч Раҳимова
-61 кг: Барно Мирзаева
-68 кг: Дилдор Аннадурдиева
-68 кг: Дилноза Ғаниева

17 May, 2019|Янгиликлар|