Бугун уч нафар таэквондочимиз даянга чиқади

Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақанинг учинчи куни доирасида 3 нафар вакилимиз ўз омадини синаб кўради. Улар орасида жаҳон чемпионатларининг 2 карра финалчиси Никита Рафалович (-74 кг), Осиё ўйинларининг финалчиси Мадинабону Маннопова (-49 кг) ва Зария Қосимова (-57 кг) каби ҳамюртларимизни кўриш мумкин. Таэквондочиларимизнинг дастлабки рақиблари билан танишинг:

-74 кг: Никита Рафалович – Ростанд Кики (Бенин) / Кристос Пилавакис (Кипр)
-49 кг: Мадинабону Маннопова – Оқила Рамадан (Индонезия)
-57 кг: Зария Қосимова – Бинета Дидиу (Сенегал)

17 May, 2019|Янгиликлар|