ЖЧда иштирок этувчи таэквондочиларимизнинг тақвими билан танишинг

Хабар берганимиздек, 15-19 май кунлари Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада терма жамоамиз 12 нафар таэквондочи билан иштирок этади. Эътиборингизга спортчиларимиз мусобақанинг қайси кунида иштирок этиши ҳақидаги маълумотни ҳавола қиламиз:

15 май: Суҳроб Бобобеков (-58 кг)
16 май: Валентин Хегай (-54 кг) ва Светлана Осипова (+73 кг)
17 май: Мадинабону Маннопова (-49 кг), Зария Қосимова (-57 кг) ва Никита Рафалович (-74 кг)
18 май: Чарос Қаюмова (-53 кг), Нигора Турсунқулова (-67 кг) ва Шуҳрат Салаев (-80 кг)
19 май: Феруза Содиқова (-62 кг), Максим Рафалович (-87 кг) ва Дмитрий Шокин (+87 кг)

Терма жамоамиз вакиллари айни пайтда Манчестер шаҳрига етиб боришган ва мусобақага сўнгги тайёгарлик жараёнларини олиб боришмоқда. Бугун жаҳон чемпионатининг биринчи кунида иштирок этувчи спортчилар учун тарозидан ўтиш ва барча вазн тоифаларида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

14 May, 2019|Янгиликлар|