Параканоэчиларимиз Польшадаги Жаҳон кубогида иштирок этишади

22-26 май кунлари Польшанинг Познань шаҳрида параканоэ бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари бўлиб ўтади. Дунёнинг энг кучли параканоэчилари қаторида терма жамоамиз вакиллари ҳам мазкур мусобақада иштирок этишади.

Познань турнирида терма жамоамиз қуйидаги 4 нафар спортчи билан иштирок этади: Азизбек Абдулҳабибов, Павел Сулаймонов, Ҳайитмурод Шерқўзиев, Шаҳноза Мирзаева. Ниязхўжа Тешабоев ва Артём Кармеев мураббийлигидаги делегациямиз 17 май куни Польша сафарига жўнаб кетишади.

14 May, 2019|Янгиликлар|