Парадзюдочиларимиз Боку Гран-присини муваффақиятли бошлашди

Oзарбайжоннинг Боку шаҳрида паралимпия дзюдоси бўйича Гран-при мусобакаси терма жамоамиз учун муваффақиятли бошланди. Ушбу мусобаканинг илк кунида ҳамюртларимиз 2 та олтин ва 3та бронза, жами 5 та медални терма жамоамиз хисобига қўшиб қўйдилар.

Эркаклар ўртасида кечган баҳсларда -73 кг вазн тоифасида иштирок этган Феруз Саидов хамда -81 кг вазнда Давурхон Кароматов барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлишди. Аёллар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда эса Лобар Хуррамова (-48 кг), Севинч Саллаева (-52 кг) ва Парвина Самандарова (-57 кг) шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олдилар.

Маьлумот учун, ушбу мусобақада 35 та давлатдан 214 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.

Иккинчи кун доирасида иштирок этадиган хамюртларимиз таркиби қуйидагича:
100 кг: Шариф Ҳалилов
+100 кг: Ширин Шарипов
-63 кг: Нафиса Шерипбоева
-70 кг: Васила Алибоева

14 May, 2019|Янгиликлар|