Тошкентда камондан отиш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Тошкентда камондан отиш бўйича олий таълим муассасаларига тест синовлари ва қўшимча имтиҳонларсиз кириш ҳуқуқини берувчи Ўзбекистон чемпионати бошланди. 15 майга қадар давом этадиган мусобақада Республикамизнинг 3 та вилоят ва Тошкент шаҳридан 20 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.

Таъкидлаш жоиз, мазкур чемпионатда Туркияда ўқув-машғулот йиғинида бўлган асосий терма жамоанинг баъзи вакилларини ҳам кўриш мумкин. Мусобақа орқали терма жамоа мураббийлари асосий таркибга номзод бўлган мерган спортчиларни ҳам кўздан кечириб олиш имкониятига эга бўлишади.

Чемпионат якунига етгач асосий терма жамоамиз 20-26 май кунлари Анталья шаҳрида ўтадиган Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида иштирок этиш учун Туркияга жўнаб кетишади.

13 May, 2019|Янгиликлар|