Шаҳзодбек Собиров Боку «Катта дубулға» турнирида иштирок этади

Бугун Озарбайжон пойтахтида дзюдо бўйича «Катта дубулға» туркмига кирувчи мусобақа ўз якунига етади. Мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазнли дзюдочилар медаллар учун курашади.

Эътиборлиси, унда -90 килограмм вазн тоифасида Шаҳзодбек Собиров юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Ҳамюртимиз дастлабки даврада буюк британиялик Жамал Петгрейв билан рақобатлашади. Агар ушбу рақиб тўсиғидан ўта олса, иккинчи босқичда венгриялик Кристиан Тоц кутиб турибди.

Мазкур беллашув Тошкент вақти билан роппа-роса 12:00 да бошланади.

12 May, 2019|Янгиликлар|