Холдоров ва Халаков ҳам финалга йўл олишди

Айни кунларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича “Губернатор кубоги” турнири ҳал қилувчи паллага кирди. Кеча мусобақа доирасида ярим финал жанглари ўтказилиб, 3 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтарилишди. Кутилганидек, мазкур жангларда Абдумалик Халаков ҳамда Иқболжон Холдоров финал йўлланмасини қўлга киритишди. Шунингдек, -81 кг вазнда Козимбек Мардонов ҳам ярим финал жангини муваффақиятли ўтказган. Батафсил:

-56 кг: Абдумалик Халаков – Назир Балаев (Россия) 3:2
-69 кг: Иқболжон Холдоров – Андрей Кириченко (Россия) 5:0
-81 кг: Козимбек Мардонов – Ришат Бакиров (Россия) 3:2

11 May, 2019|Янгиликлар|