“Губернатор кубоги”да ярим финал жанглари ўтказилади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича “Губернатор кубоги” мусобақаси давом этмоқда. Бугун мусобақанинг ярим финал жанглари бўлиб ўтади. Ушбу кун дастурида терма жамоамизнинг 3 иштирокчиси финал учун рингга кўтарилади. Бугун жанг қиладиган ҳамюртларимиз ва уларнинг рақиби билан танишинг:

-56 кг: Абдумалик Халаков – Назир Балаев (Россия)
-69 кг: Иқболжон Холдоров – Андрей Кириченко (Россия)
-81 кг: Козимбек Мардонов – Ришат Бакиров (Россия)

Жанглар Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади

10 May, 2019|Янгиликлар|