Бугун Боку “Катта дубулға” турнири старт олади

Бугун дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи йирик мусобақанинг биринчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Регламентга мувофиқ ушбу кун дастурида енгил вазнли дзюдочилар баҳс олиб боришади.

Яна бир неча дақиқалардан сўнг старт оладиган мусобақада -66 кг вазн тоифасида Муҳриддин Тиловов юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Ҳамюртимиз дастлабки даврада қатарлик Айюб Ал Адрисси билан тўқнаш келади. Тиловов ушбу рақиб тўсиғидан ўта олса, кейинги даврада бельгиялик Кеннет ван Гансбеке билан ҳисоб-китоб қилади.

10 May, 2019|Янгиликлар|