Жиззахда «Спорт ойлиги» доирасида таэквондо бўйича оммавий тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган 5 та ташаббусда мамлакатимиз ёшлари орасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, оммавий спортни тарғиб қилиш масаларига алоҳида урғу берилган. Шу асосда жойларда аҳолини, айниқса, ёшларни спортга кенг жалб қилиш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан юртимизда “Спорт ойлиши” дастури ўтказилмоқда. Ёшлар ва аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида турли спорт тадбирлари ҳам ташкил қилиняпти. Ана шундай тадбирлардан бири Жиззах шаҳридаги 19-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.

«Келинг, бизга кушилинг! Спорт ва Таеквондо билан яшанг» шиори остида ўтказилган мазкур тадбир кўпчиликнинг катта қизиқишига сабаб бўлди. Унда Жиззах шаҳрининг кўзга кўринган таэквондо усталари ўз чиқишлари билан мухлислар меҳрини қозона олдилар.

9 May, 2019|Янгиликлар|