Футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси июнь ойида Тошкентда 2 та ўртоқлик учрашувларини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоасига июнь ойининг бошида юзага келадиган ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида 2 та ўртоқлик учрашувини ташкил қиладиган бўлди. Дастлаб КХДР терма жамоаси билан олиб борилган музокара ижобий якунланди.

Эктор Купер бошчилигидаги жамоамиз 7 июнь куни Тошкентда шимолий кореялик футболчиларни қабул қилади. Орадан 4 кун ўтгач эса термамизни Умар ал-Сома бошчилигидаги Сурия терма жамоасига қарши баҳс кутиб турибди. Мазкур беллашув ҳам пойтахтимизда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг сентябрь ойидан бошлаб 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларидаги иштирокини бошлайди.

8 May, 2019|Янгиликлар|