Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мисрлик тенгқурлари билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йилнинг январь ойида Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Мазкур Осиё чемпионатида дастлабки учта ўринни эгаллаган терма жамоалар Токио-2020 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритади.

Мана шу мусобақага жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Олимпия терма жамоаси учун спарринг рақиблар топиш бўйича музокаралар олиб борилди. Унга кўра жорий йилнинг июнь ойида Миср олимпия терма жамоаси мамлакатимизга ташриф буюради. 9 июнь куни Андижонда, 11 июнь куни эса Наманганда Любинко Друлович шогирдлари Миср ОТЖга қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади.
Миср олимпия терма жамоасининг сўнгги ўртоқлик ўйинларидаги қайдномасига назар ташлайдиган бўлсак, таркибда Бельгиянинг «Гент», Қоҳиранинг «Ал-Аҳли», Искандариянинг «Ал-Иттиҳод» каби кучли клублар вакиллари борлигини кўриш мумкин.
Дарвозабонлар: Умар Салоҳ («Замалек»), Умар Радван («Ал-Ғуна»), Шаҳоб Холид («Ал-Даҳлия»).
Ҳимоячилар: Маҳмуд Ал-Ғаззор («Ал-Аҳли»), Усома Жалол («Макасса»), Маҳмуд Марей («Вади Дегла»), Марвон Ал-Нагар («Ал-Иттихад»), Аҳмад Абу Фотиҳ («Замалек»), Карим Элераки («Ал-Масри»), Абдулваҳҳоб Исмоил («Мокавлун»).
Ярим ҳимоячилар: Аҳмад Ҳамди, Акрам Товфиқ, Носир Моҳир (барчаси «Ал-Аҳли»), Аҳмад Бэкхем («Вади Дегла»), Вагих абд Ал-Ҳаким («Исмоилия»), Аҳмад Мустафо («Гент» Бельгия), Муҳаб Ёсир («Ногум»), Иброҳим абд Ал-Кави («Смуха»), Юсуф Ал-Гавҳарий («Мокавлун»).
Ҳужумчилар: Аҳмад Раййан, Карим Волид Недвед (иккиси – «Ал-Аҳли»), Тоҳир Муҳаммад («Мокавлун»), Носир Мэнси («Пайрамидс»), Шериф Реда («Смуха»), Абдулла («Ал-Жаиш»).
8 May, 2019|Янгиликлар|