Машҳур травматолог-ортопед Мелих Малкоч Тошкентда спортчилар учун бепул консультация ўтказди

Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимиздаги спортчилар, хусусан, футболчиларнинг саломатликларини таъминлаш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан туркиялик машҳур травмотолог-ортопед, тиббиёт фанлари доктори Мелих Малкоч 6 май куни Тошкентга ташриф буюриб, мамлакатимиздаги спортчиларга бепул консультациялар ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Туркиялик машҳур шифокор тирсак бўғимлари эпикондилити, билак тенденити, болдир бўғимлари тенденити, тиззадаги мениск узилиши, оёқдаги олд ва орқа хочсимон тўқималар узилиши, елка ва белдаги жароҳатлар, товон фасциити, ассептик некроз каби касалликлар бўйича ўз маслаҳатларини бериб ўтди.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш зарур, Мелих Малкоч артроскопик жарроҳлик, бўғимлар жарроҳлиги, бўғимлар ҳимояси ва спортчилар физиологияси бўйича иш олиб борувчи машҳур шифокор ҳисобланади. У Истамбулда 15 йилдан бери муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Ўз вақтида Туркия футбол ассоциациясида футболчиларнинг жисмоний кўрсаткичларини назорат қилиш бўйича бош мутахассис, тиббий маслаҳатчи сифатида ишлаган.

7 May, 2019|Янгиликлар|