Генетик текширув орқали фарзандингизнинг қайси спортга лайоқати борлигини аниқлаб берамиз

Фарзандингизни спортчи қилишни хоҳлайсизми? Муваффақиятнинг 99 фоизи меҳнат, 1 фоизи истеъдод деган фикрга ишонасизми? Йўқ, энди ҳаммаси бошқача!

Медицина тадқиқотчиларининг изланишлари шуни кўрсатадики, муваффақиятнинг 70 фоизи генетикага боғлиқ. Профессионал спортда рақобат кун сайин ортиб бормоқда. Медаль учун кураш миллиметр, грамм ва сония улушигача жиддий рақобат остида кечади. Генетиклар шундай дейди: “Биз бўлажак чемпионни у йўргакдалигидаёқ топишимиз мумкин”.

ДНК таҳлиллари ҳатто табиий мослашувчанлик, тезкорлик ва жўшқинлик кучини кўрсатиб бера олади. Биздаги антропометрия бўй, вазн, тана тузилиши билан боғлиқ асосий кўрсаткичларни ўлчайди. Психологик тестларимиз эса навбатдаги юкламаларга тайёгарлигини. Бир томондан шуниси ачинарлики, машаққатли меҳнатлар бугунга келиб натижаларда ўз ролини йўқотмоқда. Бошқа томондан эса илм-фаннинг бундай ютуқлари қайси спорт турига эътибор қаратишингизга ёрдам беради.

Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида фарзандингизнинг генетикасини ўрганиб, унинг қайси спортга лайоқати борлигини аниқлаб берамиз.
Бизнинг манзил:

Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Олмазор кўчаси 6-уй (мўлжал: “Пахтакор” метроси, Ўзбекистон Давлат консерваторияси).

тел. (71) 241-52-45, 241-52-46.

6 May, 2019|Янгиликлар|