Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистондаги халқаро турнирда иштирок этди

Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида Т. Комекбоев хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этди.Мазкур мусобақада умумжамоа ҳисобида терма жамоамиз аъзолари жами 4 та медални қўлга киритишди.

-52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган самбочимиз Фатҳиддин Абдухалимов бронза, +100 кг вазнда Ҳакмижон Исмоилов кумуш медалини қўлга киритган бўлса, Неъмат Ёқубов (-90 кг) ва Нодир Мирхолиқов (-100 кг) шоҳсупанинг энг юқорисидан ўрин олиб, олтин медалларга эга чиқишди.

5 May, 2019|Янгиликлар|