Боксчиларимиз Санкт-Петербург сафарига йўл олишди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига йўл олишди. Вакилларимиз 6-12 май кунлари бўлиб ўтадиган анъанавий «Санкт-Петербург Губернатори кубоги» мусобақасида иштирок этишади. Турнирда 4 қитъанинг 20 дан зиёд мамлакатидан келадиган номдор боксчилар жам бўлишади. Ушбу мусобақада қатнашадиган вакилларимиз бугун эрта тонгда Санкт-Петербург сафарига йўл олишди. Эътиборингизга жамоамиз таркибини ҳавола қиламиз:

-56 кг: Абдумалик Халаков
-60 кг: Отабек Холматов
-64 кг: Зоиржон Жуманазаров
-69 кг: Иқболжон Холдаров
-75 кг: Фанат Каҳрамонов
-81 кг: Козимбек Мардонов
-91 кг: Мадияр Саидрахимов
+91 кг: Обиджон Тохиров

Мураббийлар: Раҳматжон Рўзиохунов, Абдувоҳид Жалолов

5 May, 2019|Янгиликлар|