Спорт курашлари ва оғир атлетика бўйича терма жамоамиз вакиллари Осиё чемпионатидан қайтиб келишди

Апрель ойи турли спорт турлари бўйича қитъа биринчилигига бой бўлди. Хитой бир вақтнинг ўзида 2 спорт тури бўйича қитъа биринчилигига мезбонлик қилди.

Циан шаҳрида 23-28 апрель кунлари спорт курашлари, Нинбо шаҳрида эса 20-28 апрелда оғир атлетика бўйича Осиёнинг энг кучли спортчилари рақобат олиб боришди. Унда иштирок этган вакилларимиз юқори натижалар билан бугун Тошкент Халқаро аэропортига қайтиб келишди. Қаҳрамонларимизни кутиб олиш маросимида спорт мухлислари, атлетларимизнинг яқинлари ОАВ вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Эслатиб ўтамиз, спорт курашлари бўйича терма жамоамиз вакиллари эса қитъа чемпионатида 2 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришди.

Юнон-рим кураши бўйича полвонларимиз умумжамоа бўйича қитъамизда иккинчи ўринни қўлга киритишди. Оғир атлетика баҳсларида эса спортчиларимиз 4 та кумуш ва 3 та бронза медалларини, шунингдек, 2 иштирокчимиз ёшлар ўртасида жаҳон рекордини янгилашга ҳам муваффақ бўлди.

29 Aprel, 2019|Янгиликлар|