Ольга Забелинская Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган мусобақасидан фотогаларея

Хабарингиз бор, Тошкентда ўтаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Ольга Забелинская бугун аёллар ўртасида 112.8 километр масофага ўтган пойгада маррага биринчи бўлиб етиб келди. Юртдошимиз бу билан қитъа чемпионлигидан ташқари келаси йили Токиода ўтадиган Олимпия ўйинларига ҳам йўлланмани қўлга киритди. Шубҳасиз, беллашув жуда муросасиз ва қизғин тактик курашларга бой бўлди. Айниқса, масофанинг сўнгги километрлари тоғли ҳудудда ўтиб, унда спортчиларнинг матонати акс этди. Эътиборингизга ушбу пойгадан олинган сара суратларни ҳавола қиламиз: