Финалларни ғалаба билан бошладик

Бангкок шаҳрида якунига етиб бораётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал беллашувлари бошланди. Бироз аввал терма жамоамизнинг икки нафар вакили қитъа чемпионлиги учун баҳс олиб боришди.

Дастлаб -49 килограмм вазн тоифасида Нодиржон Мираҳмедов рингга кўтарилди. Ҳиндистонлик Дипакка қарши баҳс олиб борган ҳамюртимиз очколар бўйича ғалаба қозониб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Шундан сўнг -56 килограмм вазн тоифасида Осиё ўйинлари чемпиони Миразиз Мирзаҳалилов ҳам қитъа чемпионлиги учун ҳиндистонлик бошқа бир боксчи Кавиндер Сингхга қарши баҳс олиб борди. Муросасиз кечган беллашув ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланди ва терма жамоамиз иккинчи олтин медални расмийлаштирди.

Ҳали кун давомида яна 3 боксчимиз қитъа чемпионлиги учун баҳс олиб боришади:
-69 кг: Бобо-Усмон Батуров (Ўзбекистон) – Севонретс Оказава (Япония)
-91 кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Хёнг Кю Ким (Жанубий Корея)
+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Камшибек Конкабаев (Қозоғистон)

26 Aprel, 2019|Янгиликлар|