Бугун боксчиларимиз финал учун жанг қилишади

Таиланд пойтахтида бокс бўйича Осиё чемпионати беллашулари давом эттирилади. 1 кунлик танаффусдан кейин мусобақанинг ярим финал беллашувларига старт берилади. Хабарингиз бор, терма жамоамизнинг 9 нафар вакили ушбу босқичга етиб келган. Бугун улар финал йўлланмаси учун рингга кўтарилишади. Ҳамюртларимизнинг рақиблари билан танишинг:

Кундузги дастур, 12:00дан сўнг:

-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Мирлан Туркбаи Уулу (Қирғизистон)

-56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Педрес Баутиста (Филиппин)

-91 кг: Санжар Турсунов – Ҳуссайн Иашаиш (Иордания) (Б ринг)

-69 кг: Шаҳноза Юнусова – Хонг Гу (Хитой)

Кечки дастур, 16:00дан сўнг:

-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Тсендбаатар Ерденебат (Мўғулистон)

-69 кг: Бобоусмон Батуров – Ашиш (Ҳиндистон)

+91 кг: Баҳодир Жалолов – Муҳаммад Мулайес (Сурия)

-57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Ю Тинг Лин (Хитой Тайпейи)

-64 кг: Мафтуна Мелиева – Каур Баат (Ҳиндистон)

25 Aprel, 2019|Янгиликлар|