Маҳмуд Шавкатов эркин курашчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги илк медалига муаллифлик қилди

Хабар берганимиздек, бугун Хитойнинг Циан шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати старт олди. Қувонарлиси, биринчи кун беллашувлари терма жамоамиз учун омадли якунланди.

-57 килограмм вазндаги спортчилар ўртасида гиламга чиққан Маҳмуд Шавкатов бронза медалига эгалик қилди. Ҳамюртимиз шоҳсупага кўтарилиш учун кечган беллашувда тожикистонлик Ҳикматилло Воҳидовни доғда қолдирди. Эртага баҳсларни ҳам эркин курашчилар давом эттиришади.

23 Aprel, 2019|Янгиликлар|