Осиё чемпионатининг ярим финалига йўл олган боксчиларимиз номи маълум

Хабарингиз бор, айни кунларда Таиланд пойтахти бокс бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Айни пайтга келиб, чорак финал босқичидан ўрин олган барча беллашувлар якунланди ва финал учун жанг қиладиган вакилларимиз номи маълум.

Чорак финал натижаларига кўра, 9 нафар боксчимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди ва ўзлари учун камида бронза медалини нақд қилиб олишди. Эътиборингизга ярим финалга йўл олган боксчиларимиз рўйхатини маълум қиламиз:
Эркаклар:

-49кг: Нодир Мирзаҳмедов

-56кг: Миразизбек Мирзаҳалилов

-60кг: Шукуржон Раҳимов

-69кг: Бобо-Усмон Батуров

-91кг: Санжар Турсунов

+91кг: Баҳодир Жалолов

Аёллар:

-57кг: Ёдгорой Мирзаева

-64кг: Мафтуна Мелиева

-69кг: Шаҳноза Юнусова

23 Aprel, 2019|Янгиликлар|