Дохадан хушхабар давом этади. Екатерина Воронинадан иккинчи олтин медаль

Қатар пойтахти Доха шаҳрида ўтказилаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида терма жамоамиз вакилларининг муваффақиятли иштироки давом этади. Бироз аввал ҳамюртимиз Екатерина Воронина ҳам мазкур қитъа биринчилиги доирасида терма жамоамизнинг иккинчи олтин медалига эгалик қилди.

Етти кураш йўналиши бўйича баҳсларни бошлаган вакиламиз якунда 6198 балл жамғарди. Унга энг яқин келган таъқибчи эса 5993 очко тўплашга эришди. Кучли учликни 5829 очко жамғарган Хитой терма жамоаси вакиласи Ц.Ванг якунлаб берди.

Эслатиб ўтамиз, кеча ўтказилган уч ҳатлаб сакраш дастурида бошқа бир юртдошимиз Руслан Қурбонов ҳам олтин медалга сазовор бўлган эди.

23 Aprel, 2019|Янгиликлар|