Гимнастикачиларимиз жаҳон кубогининг гуруҳ баҳсларида кумуш медаль олишди

19-21 апрель кунлари пойтахтимиз бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг учинчи босқичига мезбонлик қилди. Ушбу жозибали спорт турининг қизиқарли баҳслари вакилларимизнинг қўлга киритган кумуш медали билан ёдимизда қолди.

Қизларимиз гуруҳ баҳсларида (5 та тўп, 4 та булава ва 3 халқа) 44.300 балл жамғаришга муваффақ бўлишди. Бу борада мутлақ устунлик кутилганидек, россиялик гимнастикачилар томонда бўлди – 50.300 балл. Кучли учликни эса украиналик қизлар якунлаб беришди (42.600 балл). Таъкидлаш жоиз, бу гимнастикачиларимиз учун Жаҳон кубогининг ушбу йўналишида қўлга киритилган дастлабки медаль бўлади.

Бадиий гимнастика. Жаҳон кубоги босқичи. Тошкент.
Гуруҳ баҳслари.
1. Россия – 50.300 балл
2. Ўзбекистон – 44.300
3. Украина – 42.600

Шунингдек, қолган йўналишда ҳам қизларимиз юқори ўринлар билан бирга жаҳон рейтинги учун муҳим очколарни ҳам жамғаришди.

22 Aprel, 2019|Янгиликлар|