Садриддин Сайматов Премьер лига мусобақасида бронза медалини қўлга киритди

Айни кунларда Марокаш пойтахти Работ шаҳрида каратэ бўйича Премьер лига мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этган вакилимиз Садриддин Сайматов шоҳсупага кўтарилди.

-60 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган вакилимиз ярим финалда туркиялик Самдан Эрайга имкониятни бой бериб, бронза медали учун кечган баҳсда япониялик Минами Юносукедан устун келди. Таъкидлаш жоиз, Премьер лига мусобақаси Токио Олимпиадасига катта рейтинг очколарини тақдим этади. Бу билан ҳамюртимиз Олимпиада рейтингидаги ўрнини анча яхшилаб оладиган бўлди.

21 Aprel, 2019|Янгиликлар|