Келдиёрова финалда, Лутфиллаев бронза медали учун курашади

БААнинг Фужайра шаҳрида дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг биринчи кун доирасида саралаш баҳслари ортда қолди. Қувонарлиси, кечки дастурда 2 нафар дзюдочимиз юқори пробали медаллар учун кураш олиб боришади.

-52 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Диёра Келдиёрова Австралия, Жанубий Корея, КХДР вакилаларини мағлуб этиб финалга етиб келди. Ҳамюртимиз олтин медаль учун мўғилистонлик Сосорбарам Лхагвасурен билан курашади.

-60 килограмм вазн тоифасида Шарофиддин Лутфиллаев ярим финалда имкониятни бой берган бўлса-да, шоҳсупага кўтарилиш имкониятини сақлаб қолди. Вакилимиз бронза медали учун кечадиган баҳсда қозоғистонлик Гусман Киргизбаевга қарши татамига чиқади.

20 Aprel, 2019|Янгиликлар|