Бугун дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионати старт олади

Бугун БААнинг Фужайра шаҳрида дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионати старт олади. Халқаро дзюдо федерацияси тақвим режасидан ўрин олган мазкур икки қитъа вакилларининг қўшма чемпионати илк бор ўтказилаётгани сабаб кўплаб мухлисларнинг эътиборини тортмоқда. Бугун мусобақа доирасида енгил вазнли полвонлар чемпионлик учун кураш олиб боришади. Вакилларимизнинг дастлабки рақиблари билан танишинг:

-60 кг: Шарофиддан Лутфиллаев – Чо Ин Хюк (Ж.Корея) / Санонеясалман Гаис (Иордания)
-66 кг: Сардор Нуриллаев – Мусабаҳ Алшамси (БАА) / Натан Кац (Австралия)
-52 кг: Диёра Келдиёрова – Кимберлей Чалмерс (Австралия)

20 Aprel, 2019|Янгиликлар|