Бобо-Усмон Батуров ҳам кейинги босқичга муваффақиятли ўтди

Таиланд пойтахтида старт олган бокс бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кун доирасида терма жамоамиз вакилларининг иштироки давом этади. Бироз аввал -69 кг вазн тоифасида саралаш баҳси доирасида ҳамюртимиз Осиё ўйинлари чемпиони Бобо-Усмон Батуров рингга кўтарилди.

Мўғилистонлик Баярку Ганбаатарга қарши жанг олиб борган юртдошимиз рақибини мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди. Эслатиб ўтамиз, бир неча соат аввал жамоамиз вакиллари орасида биринчи бўлиб Шунқор Абдурасулов (-64 кг) мусобақани ғалаба билан бошлаб, кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилган эди.

19 Aprel, 2019|Янгиликлар|